Топ футболчилар Саудия клублари таклифини рад этди

Спорт

image

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски, “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне ва “Реал” ҳимоячиси Давид Алаба Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни истамади. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, уч футболчига араб клубларидан бир нечта таклифлар тушган. Уларнинг ҳаммаси таклифларни рад этган.

Жумладан, Левандовски ўз жамосида қолишни хоҳлаган. Алаба эса бу ҳақда ўйлаб кўришни ҳам хоҳламаган. 

Де Брюйне эса Манчестердаги ҳаётдан мамнун. Бельгиялик ярим ҳимоячи 2015 йилда “шаҳарликлар” футболчисига айланганди. Бу вақт ичида у Англия чемпионатининг 243 та учрашувида қатнашиб, 64 та гол урди ва 107 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Саудия Роберт Левандовски Кевин Де Брюйне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг