“Тонировка” учун рухсатнома берадиган жойлар камайди

Жамият

image

Жорий йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан автомобиль ойналари тусини ўзгартиришга рухсатнома учун тўлов нархи пасайтирилди.

“Тонировка” учун тарифларнинг пасайтирилиши Тошкентда рухсатнома учун турнақатор навбатлар келтириб чиқариши мумкинлиги ҳисобга олиниб, 4 та банк раҳбарияти билан келишган ҳолда рухсатномани фақатгина Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлимларида эмас, банкларнинг туманлардаги бўлимларида ҳам расмийлаштиришни йўлаг қўйилди.

Бугун, 4 сентябрдан банклардан “тонировка” учун рухсатнома олиш тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, эндиликда рухсатнома олиш учун қўшимча жойларга эҳтиёж қолмаган. Негаки, бундай рухсатнома олишни истовчилар камайган. 4 сентябрдан ҳайдовчилар “тонировка” учун рухсатномани фақатгина ЙҲХБ бўлимларидан олиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

тонировка

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг