Томскда ёниб кетган ўзбекистонликларнинг жасади олиб келинди
Жамият
−
26 Январь 2020
74922020 йилнинг 26 январь куни эрталаб Томск вилояти, Aсиновский тумани, Причулимский посёлкасида жойлашган ёғочли уй ёниши натижасида ҳалок бўлган 10 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади Тошкент шаҳрига етказилди.
Бу иш Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра, шу куни эрталаб HY-668 рейси билан ТИВ, ИИВ ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган.
“Қолган икки нафар нарҳум жасади ДНК таҳлили натижалари аниқлангандан кейин юборилади”, дейилади хабарда.
Бош консулхона маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари ишлаган “Greenwood” МЧЖ ўрмон кесиш компанияси директори ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари томонидан қўлган олинган.