Томас Бах ХОҚ президенти этиб қайта сайланди
Спорт
−
10 Март 2021
2361Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах ўз лавозимига қайта сайланди. Сайловлар давомида у ягона номзод эди. Натижада, Бахнинг номзодини 93 киши қўллаб-қувватлади, тўрт киши бетараф қолди ва бир нафар делегат қарши овоз берди.
Бахни қайта сайлаш тўғрисидаги қарор ХОҚнинг онлайн тарзда ўтказилаётган 137-сессияси пайтида қабул қилинди. Сессиянинг трансляцияси ХОҚнинг YouTube каналида мавжуд.
Бахнинг янги президентлик муддати тўрт йилга – 2025 йилгача ҳисобланади.
Қиличбозлик бўйича Германия терма жамоасининг собиқ аъзоси 2013 йил сентябридан бери Олимпия қўмитасини бошқариб келмоқда. Ушбу лавозимда у бельгиялик Жак Роггенинг ўрнини эгаллаган.
Бах тарихда ХОҚ президенти бўлган биринчи Олимпия чемпиони бўлди. У 1976 йилда Монреалда бўлиб ўтган ўйинларда олтин медални қўлга киритганди. Томас фольга қиличбозлик бўйича жамоавий мусобақада Германия терма жамоаси билан ғалаба қозонган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь