“Толибон” жангарилари орасида “тозалаш” ишларини олиб боради – ОАВ

Олам

image

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” раҳбарияти тез орада ўз жангарилари орасида толиблар тамойилларига зид бўлган ҳаракатларни амалга оширганларни аниқлашни бошлайди. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Shamshad TV” телеканали маълум қилди.

Таъкидланишича, “Афғонистон Ислом Амирлиги” махсус комиссияси ўз сафларни тозалаш деб аталадиган ушбу жараёнга жавобгар бўлади. Махсус комиссия ахлоқий бузилиш, коррупция, шахсий адоват, одамларни талон-тарож қилиш ва таъқиб қилиш билан шуғулланган жангариларни аниқлайди ва кескин чора кўради.

Маълум қилинишича, бу бўйича ҳаракат раҳбариятининг махсус фармони икки ҳафта ичида қабул қилиниши мумкин ва у Афғонистон Ислом Амирлигининг барча куч тузилмаларига, шу жумладан разведка, Ички ишлар ва Мудофаа вазирликларига юборилади.

Маълумот ўрнида, “Толибон” 1996-2001 йилларда ҳам Афғонистонни бошқарган ва ўша вақтда ҳам шунга ўхшаш “тозалаш” ишлари билан шуғулланувчи комиссия фаолият юритган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

450

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг