“Толибон” вакиллари Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этди
Олам
−
06 Май 2024 5240 1 дақиқа
“Толибон” раҳбарияти Гамбия пойтахти Банжул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 15-саммитида иштирок этди. Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги Х ижтимоий медиа платформасидаги аккаунтида баёнот берди.
Хабарда таъкидланишича, ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдулкаҳар Белхий бошчилигидаги делегация Банжул шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТнинг 15-саммитида иштирок этган.
Ушбу ҳисоботга кўра, ИҲТ “Толибон” маъмуриятига саммитда иштирок этиш учун расмий таклифнома юборган ва делегация ИҲТ ва турли мамлакатлар вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” маъмурияти ўтган ой Қобулга келган ИҲТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Тариқ Али Бахитга саммитда иштирок этиш истагини билдирганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025