“Толибон” вакили унга турмушга чиқишга рози бўлмагани учун ўсмир қизни ўлдирди
Олам
−
09 Ноябрь 2022
16925“Толибон” маъмуриятининг Балх вилояти Шўлгар туманидаги “Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш” бўлими бошлиғи мулла Ясин бир қизни унга турмушга чиқишдан бош тортгани учун ўлдирди. Бу ҳақда “Khaama Press” нашри хабар бермоқда.
Балх вилоятидаги “Толибон” ҳукумати расмийлари ҳодиса содир бўлганини тан олган, шунингдек, Мулла Ясин ҳибсга олинганини маълум қилган.
Аммо Балх вилоятидаги манбанинг айтишича, мулла Ясин “Толибон” полициясининг Шўлгар туманидаги штаб-квартирасида қисқа ҳибсга олинганидан сўнг тез орада қўйиб юборилган.
Ўлдирилган ўсмир қизнинг шахси ва ёши ошкор этилмаган.
Маълумот учун, 2021 йилнинг 15 августида “Толибон’’ Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олиб, мўътадил сиёсат эълон қилгани билан дунёни лол қолдирган эди. Асосий ваъда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлиб, қизларнинг мактабларда ўқиши, аёлларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши ва ҳокимият мухолифларининг ҳеч биридан ўч олинмаслик эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь