“Толибон” вакили мамлакатдаги электр узилишларида Ўзбекистонни айблади
Олам
−
13 Декабрь 2022
17821Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси вакили Ҳикматулла Майванди Қобул олдидаги шартнома мажбуриятларини вақтинча бажара олмаганига Ўзбекистон электр тармоғидаги муаммоларни сабаб қилиб курсатган. Унинг видеомурожаатини Афғонистон Муваққат ҳукумат – "Толибон" Матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Twitter'даги саҳифасига жойлаган.
Майвандига кўра, “Толибон” ички қувватни ошириш, шу жумладан, Афғонистон иссиқлик электр станциясини қайта ишга тушириш орқали энергия танқислигини қоплашга ҳаракат қилмоқда. Давлат муассасаларининг энергия сарфини камайтириш ва бўшатилган ресурсни турар жой биноларига йўналтиришга ваъда берилмоқда.
Маълумот учун, Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) – мустақил ва автоном компания бўлиб, Афғонистоннинг “Корпорациялар ва чекланган жавобгарлик тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ташкил этилган. DABS масъулияти чекланган жамият бўлиб, барча акциялари Афғонистон ҳукуматига тегишли.
Компания 2008 йил 4 майда ташкил этилган. DABS бутун Афғонистон бўйлаб электр энергиясини ишлаб чиқариш, импорт қилиш, узатиш ва тақсимлашни тижорат асосида бошқаради.
LiveБарчаси