“Толибон” ўт очишни тўхтатмоқчи. Фақат унинг шартлари бор

Олам

image

“Толибон” ҳаракат жангариларининг озод қилиниши эвазига Афғонистон ҳукуматига ярашув таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, “Толибон” Афғонистон ҳукуматига уч ой ўт очишни тўхтатиш таклифи билан мурожаат қилган. Эвазига эса  аввалроқ қўлга олинган ҳаракатнинг 7 минг нафар жангчисини озод этилишини талаб қилган. Бу ҳақда Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” билан музокараларда бўлган Aфғонистон ҳукумати делегацияси аъзоси Надер Недери маълум қилган. 

“Толибон” уч ой ойлик сулх таклиф қилди, аммо бунинг эвазига ўзининг 7 минг нафар жангчисини озод қилишни сўрамоқда. Бу жиддий талаб, аввал ҳам “Толибон” вакилларининг 5 минг нафарини озод қилганмиз, бироқ вазият яхшиланмаганди, аксинча кескинликнинг ошишига сабаб бўлган”, дейди Недери.

Хабарга кўра, матбуот анжумани бугун, 15 июль куни Доҳага музокаралар учун борадиган 11 афғон сиёсатчисидан иборат делегациянинг Кобулдаги учрашуви олдидан бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, Доҳадаги учрашувга Кобул делегацияси таркибида Aфғонистон собиқ Президенти Ҳамид Карзай ва Aфғонистон Миллий ярашув бўйича Олий кенгашининг раиси Aбдулла Aбдулланинг бориши кутилмоқда. “Толибон” делегациясига уларнинг асосий музокарачиси Aбдул Ғани Барадар раҳбарлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

875

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг