“Толибон” террорчилар Афғонистондан бошқа давлатга ҳужум қилмаслигига ваъда берди
Олам
−
15 Август 2021
17613“Толибон” ҳаракати Афҳонистондаги террорчи ташкилотлар мамлакат ҳудудидан бошқа давлатларга қарши ҳаракатлар учун фойдаланишга йўл қўймаслигига ишонтирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Биз ҳеч кимга Афғонистон ҳудудини ҳеч бир давлатга, шу жумладан қўшни давлатларга қарши ишлатишга йўл қўймаслик принципида содиқмиз”, деган ҳаракат вакили Муҳаммад Сухайл Шоҳин.
Бундан ташқари, Шоҳин “Толибон” Покистонда жойлашган террорчилик гуруҳлари билан алоқада экани ҳақидаги фикрларни рад этган.
“Бу асоссиз даъволар. Улар ҳақиқий далилларга эмас, балки бизга нисбатан маълум сиёсий муносабатларга асосланган”, дея таъкидлаган у.
Сўнгги суткаларда Афғонистондаги вазият хаддан зиёд таранглашди. “Толибон” амалда бутун мамлакатни эгаллади. Йирик шаҳарлардан фақатгина пойтахт Қобул ҳукумат назоратида қолган. Аммо, араб нашрлари бугун Қобул ва умуман Афғонистондаги ҳукуматни расман “Толибон”га топширилиши ҳақида хабар тарқатди.
LiveБарчаси