“Толибон” Путиннинг баёнотини олқишлади
Олам
−
25 Октябрь 2021
11159Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин “Толибон” ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор БМТ даражасида қабул қилиниши кераклигини, Россия Федерацияси бу йўналишда ҳаракат қилишини айтгани ҳақида хабар бергандик.
Афғонистоннинг муваққат ҳукумати бу масалада ўз фикрини баён этди. Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Абдул Каҳҳар Балхийга кўра, вазирлик Путиннинг “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш эҳтимоли ҳақидаги баёнотини олқишлайди.
“Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Амирлик раҳбарларининг исмлари “қора рўйхат”дан чиқарилиши ҳақидаги баёнотларини олқишлайди. Уруш ниҳоясига етар экан, дунё давлатлари ҳам Афғонистонга муносабати ва ёндашувида ижобий ўзгаришлар қилиши керак”, деган Афғонистон ТИВ вакили.
Унинг сўзларига кўра, “Толибон” халқаро ҳамжамият билан ўзаролик тамойилига асосланган ижобий муносабатларга умид қилмоқда.
LiveБарчаси