“Толибон”нинг Марказий Осиё мамлакатлари қўшиб олинган харитасига ўзгартиш киритилди

Олам

image

“Толибон” Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида ўрнатилган улкан глобусдаги мамлакатлар жойлашувини тартибга келтирди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ер куррасининг “Толибон” версияси Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги чегараларни белгилаш нуқтаи назаридан жуда қизиқ. Унга кўра, мамалакат ҳудудига Эрон, Покистон ва Марказий Осиё давлатлари ерлари қўшиб олинган. Шунингдек, толиблар харитадаги ўзгариш орқали Қозоғистон билан чегарадош бўлиши кераклигига ишора қилмоқда. 

Таъкидланишича, янгиланган глобус ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида шов-шувга сабаб бўлиб улгурган. Ушбу хаританинг ўрнатилиши “Толибон”нинг минтақа географиясидан мутлақо бехабарлиги ҳамда Афғонистоннинг чегаралар ва географик бўлинишларни бузиш истагида эканлигини кўрсатади.

Ушбу соҳа муҳандисларидан бири Исматуллоҳ Ҳабибий Афғонистоннинг янгиланган харитасига муносабат билдирган. У Афғонистон харитаси ҳақиқий ўлчамидан каттароқ эканлигини ва бу халқ ўз мамлакатини яхшироқ билиши мақсадида қилинганини таъкидлайди.

Маълумот учун, ушбу глобусда ер харитасини чизган рассом Обаид Вардак харитани нарвон ёрдамида қўлда чизиш учун тўрт кун вақт сарфлаган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

920

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг