“Толибон” АҚШ билан Усама бин Ладеннинг ёрдамчисини озод қилишга келишиб олди – ОАВ
Олам
−
12 Февраль
11790АҚШ ва Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати Усама бин Ладеннинг собиқ иттифоқчиси Муҳаммад Раҳим ал-Афғонийни “Толибон” томонидан асирга олинган америкалик Райан Корбеттга алмашиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, ISNA агентлиги хабар берди.
Манбаларга кўра, Қатарда бир неча ой давом этган музокаралардан сўнг томонлар бин Ладеннинг собиқ ёрдамчисини 2022 йил августида жосусликда гумон қилиниб, “Толибон” томонидан ҳибсга олинган америкалик нодавлат ташкилот ходими Корбеттга алмашишга келишиб олган.
Хабар қилинишича, келишув яна бир афғонистонликни Америка қамоқхонасидан озод қилишни ўз ичига олиши мумкин.
Маълумот учун, Ал-Афғоний 2007 йилда Покистоннинг шимоли-шарқидаги Лаҳор шаҳрида автобусга чиқиш вақтида Покистон хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган. 2008 йилда у АҚШ Марказий разведка бошқармасига топширилган.
Корбетт эса 2022 йил 10 августда Америка разведка идораларида ишлаганликда гумонланиб, “Толибон” томонидан ҳибсга олинган. Бу Қўшма Штатлар “Ал-Қоида” етакчиси Айман аз-Завоҳирийни Кобулда йўқ қилганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди. “Толибон” уни ал-Завоҳирийнинг қаердалигини ошкор қилишда иштирок этган, деб ҳисоблайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь