“Толибон” афғонистонлик аёл спортчиларнинг Олимпиададаги иштирокини тан олмайди

Спорт

image

Афғонистонда ҳокимиятни назорат қилаётган “Толибон” ҳаракати аёл афғон спортчиларининг мамлакат Олимпия терма жамоасидаги иштирокини тан олмайди. Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукуматининг спорт бошқармаси вакили Атал Машваний маълум қилди.

Маълум бўлишича, Париж Олимпиадасида Афғонистон шарафини фақат эркак спортчилар ҳимоя қилиши мумкин.

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) аъзоларининг салмоқли қисми хорижда истиқомат қилувчи Афғонистон Миллий Олимпия қўмитаси билан маслаҳатлашган. Муҳокамалардан сўнг 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун олти нафар спортчи таклиф қилинди – уч эркак ва уч аёл. Улардан фақат бир нафари, яъни дзюдочи эркак Афғонистонда истиқомат қилади ва шуғулланади.

Қайд этилишича, Олимпиадада Афғонистонни фақат 3 нафар эркак спортчи ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, чунки мамлакатда аёллар спорт билан шуғулланиши тақиқланган. Шунингдек, ХОҚ Афғонистон Олимпия терма жамоасининг эҳтимолий таркиби бўйича “Толибон” расмийлари билан маслаҳатлашмаган.

ХОҚ “Толибон” ҳукумати билан маслаҳат қилмагани, фақат мамлакат Миллий Олимпия қўмитаси, биринчи навбатда унинг қувғинда яшовчи президенти ва бош котиби билан музокара олиб борганини тасдиқлади.

Шундай қилиб, Афғонистон Олимпия терма жамоаси олти кишидан иборат бўлади. Улар Афғонистон Республикасининг қора-қизил-яшил рангли байроғи остида чиқиш қилади. “Толибон” эса ҳокимиятни қўлга киритгач, байроқни ўзгартирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг