Бош вазир маслаҳатчиси отиб кетилди

Олам

image

Афғонистон Бош вазири маслаҳатчиси Нур Муҳаммад Араб мамлакат шимолидаги Қундуз вилоятида номаълум шахс томонидан отиб кетилган.  Бу ҳақда "Ariana" телеканали маҳаллий амалдорларга таяниб хабар тарқатган. 

Маълум бўлишича, қуролланган номаълум киши якшанба куни Бош вазир маслаҳатчисини отиб ўлдирган. Шунингдек, отишмада маслаҳатчининг хос соқчиси ҳам жиддий жароҳат олган, ҳозирда у яқин ҳудуддаги шифохонага ётқизилган. 

Ҳозирда ушбу қуролли ҳужумни ҳеч бир жиноий гуруҳ ёки террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олмаган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг