“Толибон” ҳокимиятга келгач, афғон аёлларининг аҳволи қай даражада ўзгарди?
Олам
−
21 Июнь 9285 2 дақиқа
Афғонистон аёллари тўлиқ ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий изоляцияга дучор бўлмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда БМТ афғон аёллари ва қизларининг қарор қабул қилиш органларидаги иштироки сурункали даражада пастлигидан қайта-қайта афсусда эди. Аммо ҳозир бу кўрсаткич мутлақ нолга етди: миллий ёки маҳаллий ҳукуматда бирорта ҳам аёл вакили йўқ. Бундан ташқари, 2024 йилнинг декабрида жорий этилган тақиқдан сўнг, яқин орада Афғонистонда бирорта қиз ўрта ёки олий маълумотга эга бўлмайди.
Ҳисобот 2021 йилда “Толибон” ҳокимиятга қайтганидан буён Афғонистонда аёлларнинг аҳволига оид энг кенг қамровли таҳлил ҳисобланади.
Ҳисоботда айтилишича, афғон аёллари ҳозирда ўз салоҳиятларининг атиги 17 фоизини рўёбга чиқаради ва мамлакат де-факто расмийларининг сўнгги ҳаракатлари, жумладан, аёлларнинг ўрта таълим олишини тақиқлаш ва уларнинг ҳаракатланишини тобора қаттиқроқ чеклашлар давом этади ҳамда бу тенденцияни янада ёмонлаштириши мумкин.
Аёлларнинг барча даражадаги жамиятдан тизимли равишда четлаштирилиши нафақат барқарор ривожланиш мақсадлари ва гендер тенглиги сари олға силжишга тўсқинлик қилади, балки иқтисодиётнинг ишчи кучини диверсификация қилишни қийинлаштириб, қашшоқлик ва беқарорликни янада кучайтиради.
Ҳозирда аёлларнинг атиги 24 фоизи, эркакларнинг 89 фоизи давлат секторида ишлайди. Аёллар ҳали ҳам асосан кам маошли лавозимларни эгаллаб туради ва барча ҳақ тўланмайдиган уй ишлари учун масъулдирлар.
Афғонистонга ёрдам кўрсатиш бўйича прогнозлар тобора ёмонлашмоқда, мамлакатнинг 2025 йилга қадар гуманитар ёрдам кўрсатиш режасининг атиги 18 фоизи молиялаштирилмоқда. Афғонистондаги аёллар, қизлар ва бошқа заиф гуруҳлар молиялаштириш танқислигига айниқса заиф, мамлакатда тўйиб овқатланмайдиган оналар ва уларнинг болалари учун 300 та озиқлантириш марказлари ёпилган, 21 миллиондан ортиқ аёллар ва қизлар зарар кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” 40 ёшгача бўлган аёлларга Термиздаги бозорга боришни тақиқлаганди. Ушбу чеклов “Толибон” томонидан жамоат ва иқтисодий ҳаётда аёллар иштирокини чеклашга қаратилган янада қатъийроқ ижтимоий сиёсатнинг бир қисми сифатида қаралмоқда. Улар бу чекловга расмий изоҳ бермаган. Бу бозор эса ҳозиргача афғон оилалари бирга савдо ва харид қилиши мумкин бўлган кам сонли жойлардан бири бўлган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь