Токиода 5 та медаль ютган Ўзбекистонда қанча спорт иншооти бор?
Спорт
−
11 Август 2021 11334 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда умумий ҳисобда 52 105 та спорт иншооти мавжуд. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Йиллар кесимида ташкил этилган спорт иншоотлари сони қуйидаги кўринишда:
- 2016 йилда — 50 853 та;
- 2017 йилда — 51 306 та;
- 2018 йилда — 51 583 та;
- 2019 йилда — 51 651 та;
- 2020 йилда — 52 105 та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадасида умумий ҳисобда атиги 5 та медаль ютди. Бу Ўзбекистонга қўшни бўлган давлатларга қараганда бир мунча яхши натижадир. Бироқ, Ўзбекистон 2016 йили Риода бўлиб ўтган олимпиадада жами 13 та медалга эга чиққан.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь