Токио Олимпиадасида қатнашган терма жамоа 13 ҳафтадан сўнг ортга қайтди

Спорт

image

Токио-2020 Олимпия ўйинларида қатнашган Кук ороллари делегацияси Янги Зеландия орқали ўтган йўналиш ва ундаги карантин талаблари сабаб  ўз уйига қайтди.

Кук ороллари Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари Хью Грэм бошчилигидаги делегация 13 ҳафта аввал Японияга жўнаб кетган эди. Қайтиш йўлида улар Янги Зеландиядаги транзит йўналишини танлаганди. Бироқ бу йўналиш кучли локдаунга тушиб қолгач, у ердаги барча карантинга олинди. Шу боис делегация раҳбари ва Олимпиадада қатнашган 6 нафар спортчи узоқ вақт ана шу ҳудудда қолиб кетган. Ниҳоят, улар ўз Ватанларига қайтди.

Эслатиб ўтамиз, 3 та спорт турида баҳсларда қатнашган Кук ороллари делегацияси спортчилари Олимпиадада медалсиз қолган эди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон вакиллари Токио-2020 Олимпия ўйинларида умумий ҳисобда 5 та медаль қўлга киритган ва жаҳон рейтингида 32-ўринни банд этганди. 


 


Мақола муаллифи

Теглар

Янги Зеландия Олимпиада Токио-2020 Кук ороллари

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг