Токио Олимпиадаси чет эллик мухлисларсиз ўтказилади
Спорт
−
20 Март 2021
3102Токиодаги Ёзги Олимпия ва Паралимпия Ўйинлари ташкилотчилари Япония пойтахтидаги мусобақаларни чет эллик томошабинлар иштирокисиз ўтказишига қарор қилди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар бермоқда.
Онлайн конференцияда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун масъул вазир Тамаё Марукава ушбу қарор пандемия шароитида халқаро мусобақалар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқлигини таъкидлади.
“Қарор, биринчи навбатда, пандемияда хавфсизликни таъминлаш зарурати билан боғлиқ ҳолда қабул қилинди. Токио Олимпиадаси ташкилотчилари мусобақага чет эллик мухлисларнинг чипталар учун сарфлаган маблағини қоплайди”, дейди Марукава.
Учрашувда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, Халқаро паралимпия қўмитаси раҳбари Эндрю Парсонс, Токио губернатори Юрико Коике ва “Токио-2020” ташкилий қўмитаси раҳбари Сеико Хашимото ҳам иштирок этган.
Аввалроқ ХОҚ раҳбари Томас Бах унинг ташкилоти ҳар қанча қийин бўлмасин, “Токио-2020” ташкилий қўмитасининг ҳар қандай қарорини ҳисобга олишини айтганди.
Таъкидланишича, Япония ҳукумати дастлаб ўйинларга кўпроқ томошабинларни (шу жумладан, чет эллик мухлисларни) жалб қилиш коронавирус туфайли юзага келган турғунликдан сўнг унинг иқтисодиётини тиклашга ёрдам беради, деб умид қилган.
Шу билан бирга, Токио ўйинлари ташкилий қўмитаси аллақачон ички лотерея орқали 4,45 миллионга яқин чипта сотган, аммо ўтган йили 810 мингга яқин пулни қайтариш учун аризалар келиб тушган. Маълум бўлишича, бўлажак мусобақаларга 1 миллионга яқин чипта аллақачон чет элга ҳам сотилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь