Токио-2020: Ўзбекистоннинг олтин медаллари 5 тага етди
Спорт
−
30 Август 2021
9104Бугун, 30 август куни ўзбекистонлик Бобуржон Омонов Паралимпия ўйинларининг Пара-енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш баҳсларида чемпион бўлди.
Омонов 14.06 метр натижа билан Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.
Таъкидлаш керакки, бу борада жаҳон рекорди ҳам айнан Омоновга тегишли. Бобуржон БААда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 14.31 метр натижа билан дунё рекордини ўрнатган эди.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 13 тага етди: 5 та олтин ҳамда 4 тадан кумуш ва бронза.
LiveБарчаси