Токио-2020: Улуғбек Рашидов Ўзбекистонга биринчи олтин медални келтирди
Спорт
−
25 Июль 2021
8880Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов Токио-2020 Олимпия ўйинларида олтин медаль соҳиби бўлди. У бироз аввал финал жангини ўтказди.
Улуғбек Рашидов амалдаги жаҳон чемпиони британиялик Бредли Синденга қарши даянга чиқди.
Ўта кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган беллашувда ўзбекистонлик спортчи 34:29 ҳисобини қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Рашидов шу тариқа таеквондочилар орасида Олимпия ўйинларида медал қўлга киритган илк ўзбекистонликка айланди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023