Токио-2020: Нурхон Қурбонова кумуш медални қўлга киритди
Спорт
−
04 Сентябрь 2021
4749Токиода давом этаётган Паралимпиаданинг пара-енгил атлетика бўйича F54 тоифасида аёллар ўртасида найза улоқтириш баҳсларида қатнашган ўзбекистонлик Нурхон Қурбонова кумуш медалга сазовор бўлди.
Нурхон Қурбонова мазкур машқда қайд этган 18.38 метр натижаси унга кумуш медални тақдим қилди. Ушбу спортчи ядро улоқтириш секторида бронза медалига ҳам сазовор бўлган эди.
Бу делегациянинг жорий Паралимпиададаги бешинчи кумуш медали бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳисобида 7 та олтин ва 6 та бронза медаллари ҳам мавжуд.
LiveБарчаси