“Тоқтогул” сув омборининг сув саҳти “ўлик чегара”гача тушиши мумкин

Жамият

image

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида Ўзбекистон билан чегара яқинидаги “Тоқтогул” сув омборида сув ҳажми камайиб бормоқда. Бу ҳақда Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими Электр энергетикаси мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишида айтиб ўтилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон МЭТ" АЖ маълум қилди.

Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилишида энергия ресурслари танқислиги ва унинг таннархи кескин ошиб бораётгани, шу билан бирга, дунё ва минтақада сув танқислиги туфайли кузатилаётган энергетика инқирози муҳокама этилди.

Йиғилишда иштирок этган Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири ўринбосари Таалайбек Ибраев кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан “Тоқтогул” сув омборининг сув саҳти “ўлик чегара” даражасигача тушиши эҳтимоли борлигини таъкидлади. Бу ҳолат минтақада келгуси йил вегетация даврини муваффақиятли ўтишга имкон бермайди ва ўз-ўзидан маълумки, “Тоқтогул” сув омборига туташ дарёлар оқиб ўтадиган қўшни мамлакатларга хусусан, Ўзбекистонга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Негаки қишлоқ хўжалигида вегетация даврида Ўзбекистон экин майдонлари учун "Тоқтогул" сув омбори сувидан ҳам фойдаланади.

Вазиятни ўнглаш учун Қирғизистон электр энергетика тизимига қўшни давлатлардан ёрдам олиш зарурияти мавжудлиги таъкидланди.

Йиғилишда, шунингдек, Россия Федерациясининг “Ягона энергия тизимининг тизим оператори” АЖга МО БЭТ фаолиятида кузатувчи мақоми бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик марказининг 2021 йилдаги иш фаолияти якунлари бўйича Тафтиш комиссиясини тайинлаш ҳамда Марказнинг 2019 йил - 2022 йил учун харажатлар сметаси, таркибий тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made