Тоғли Қорабоғда масжидлардан молхона сифатида фойдаланилган (фоторепортаж)
Олам
−
22 Ноябрь 2020
36963Хабарингиз бор, Тоғли Қорабоғда қарийб 1,5 ой давом этган урушдан сўнг жорий йилнинг 10 ноябрь куни тинчлик ўрнатилди. Арманистон баъзи туманларни Озарбайжонга топшириш мажбуриятини олиб, Россия воситачилигида сулҳга эришди.
Уч томонлама битимга кўра, Арманистон Тоғли Қорабоғдаги Агдам, Келбажар ва Лочин туманларини расмий Баку назоратига торишириши белгиланган. Дастлаб Агдам тумани Озарбайжонга қайтарилди.
Арманистон 1990 йилда Тоғли Қорабоғни эгаллаганидан сўнг, жамоат жойлари, мактаблар, касалхоналар, тарихий обидалар, масжидлар, қабристонлар, уйларни вайронага айлантиргани маълум бўлди. Хусусан, масжидлардан мол ва чўчқалар боқиладиган жой сифатида фойдаланилган.
Озарбайжонликлар бу ердаги аҳволни кўриб, Агдамни “Кавказнинг Хиросима”си деб аташмоқда.
Аммо шунга қарамай, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев арманлар билан душманликни тўхтатишга чақириб, Тоғли Қорабоғда яшовчи арманларни Озарбайжон халқи билан ёнма-ён тинч яшашга чақирган.
Қайд этиш керакки, Қорабоғдаги туманлар Озарбайжон назоратига ўтишидан аввал ҳам у ердаги тарихий обидалар вайрон қилинаётгани ҳақида хабар берилган. Аммо бу маълумотлар мунтазам равишда инкор қилиб келинган. Эндиликда қатор ҳудудлар Баку назоратига ўтгач, у ерда маданият меросга муносабатни дунё ҳамжамияти кўрди.
UNESCO ҳам Арманистон ва Озарбайжонга можаро тугаганидан кейин Тоғли Қорабоғнинг тарихий меросини сақлашда ёрдам беришга тайёр эканини билдирди. Ташкилот минтақага бир гуруҳ мутахассисларини юборишни режалаштиряпти.
LiveБарчаси