Тоғ қияликларида кореялик сайёҳлар гуруҳи йўқолиб қолди
Олам
−
19 Январь 2020
5898Непалдаги тоғлардан бирида рўй берган кўчки оқибатида жанубий кореялик сайёҳлар гуруҳи йўқолиб қолди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 17 январь куни содир бўлган. Шу куни Жанубий Кореядан ташриф буюрган 11 нафар ўқитувчидан иборат гуруҳ Аннапурна тоғи қияликларига кўтарилишган. Гуруҳнинг бир қисми қочишга мувваф бўлган. Тирик қолган беш нафар сайёҳ хавфсиз жойга етказилган.
“Ҳодиса жойига Жанубий Корея ТИВ вакиллари ва йўқолган туристларнинг оила аъзолари етиб келишган. Ғойиб бўлган ўқитувчиларни қидириш ишлари ҳамон давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023