ТИВ Украинага кетишни режалаштираётганларга огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Украина Республикасига кетишни режалаштираётганларга огоҳлантириш билан чиқди. Унда қайд этилишича, Украина Ҳукуматининг қарори билан жорий йилнинг 29 сентябридан чет эл фуқароларининг ушбу мамлакатга кириш тартиби ўзгартирилган. 

Бундан буён хорижий давлатлар фуқаролари Украина чегарасини кесиб ўтишда Украинада рўйхатдан ўтган ёки мазкур мамлакатда ваколатхонасига эга бўлган ёҳуд украиналик ширкат билан шартнома тузган суғурта компанияси томонидан берилган суғурта полисига эга бўлишлари талаб этилади. 

Суғурта чет эл фуқаросининг COVID-19 га чалинганида даволаниш харажатларини қоплаши ва Украинада бўлиш даврига тўғри келадиган муддатда амал қилиши  керак. 

“Қизил ҳудуд” мамлакатларидан келган чет элликлар ўз-ўзини яккалаш режимига амал қиладилар.  Бугун, 30 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон “яшил ҳудуд”га киритилган. 

Батафсил маълумот билан visitukraine.today  сайтида танишиш мумкин. 

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби Украинага ташриф буюришни режалаштираётган ўзбекистонликларга Украина томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Украина

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг