ТИВ хорижга чиқмоқчи бўлган фуқароларни қалбаки ҳужжатлардан огоҳлантирди
Жамият
−
19 Январь 2021
4298Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг чет эл мамлакатлари халқаро аэропортларига боришлари билан хорижда даволаниш учун касаллик тўғрисидаги сохта ҳужжатларни ҳамда коронавирусни аниқлаш учун ўтказилган ПЗР-тест манфий натижаси кўрсатилган қалбаки маълумотномаларни тақдим қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ташқи ишлар вазирлигининг мазкур ҳолат юзасидан билдирган расмий муносабатида таъкидланишича, бу ўзбекистонликларни хорижий мамлакат ҳудудига киритилмасликлари учун асос ҳисобланади. Шунингдек, қалбаки ҳужжатлар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан ватандошларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жараёнини ҳам қийинлаштирмоқда.
Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижий мамлакатларга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларидан бегона шахсларнинг қалбаки тиббий маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб беришда “ёрдамлашиш” борасидаги таклифларига кўнмасликларини сўраган.
Шу билан бирга, чет элга сафарга чиқишдан олдин ўша мамлакатда жорий қилинган чеклов чоралари ва талаблар билан синчиклаб танишиб чиқишни тавсия этилган.
LiveБарчаси