ТИВ Қозоғистонда ағдарилган автобусда қанча ўзбекистонлик бўлганини очиқлади

Жамият

image

Аввалроқ Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги (Қозоғистон Республикаси) Бош консуллиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 12 май куни Жамбил вилоятида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Нукус-Олма-ота йўналиши бўйича ҳаракатланаётган автобусда 53 нафар йўловчи, жумладан, 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

ТИВга кўра, айни пайтда 16 нафар ўзбекистонлик туман шифохонасида, жумладан 2 нафари жонлантириш бўлимида ётибди.

Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консуллиги ҳузурида жабрланганларга ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича штаб ташкил этилган. Дипломатлар воқеа жойига боришган.

“Вазият Бош консуллик назорати остида. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассасалари билан алоқалар йўлга қўйилган. Ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ватанга олиб боришнинг ташкилий масалалари ҳал этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради ҳамда ҳамюртларимиз мамлакатимизнинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +77779504422, +77779504433) ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади”, дейилади ТИВ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг