ТИВ Ҳиндистонга кетаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият
−
02 Октябрь 2019
3908Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистонда ва у ерга бориш ниятида бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди.
Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси берган маълумотга кўра, Ҳиндистоннинг Бихар штати ва бошқа ҳудудларида қаттиқ ёмғирлар ёғиши ва уларнинг натижасида содир бўлган сув тошқинлари ва ўпирилишлар оқибатида минглаб одамлар хавфли ҳудуларни тарк этишга мажбур бўлдилар.
Мамлакат бўйича жами 110 дан ортиқ одам мазкур табиий офат қурбони бўлди. Одамларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ҳамда мол-мулкидан айрилган фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
“Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини табиий офат ҳудудларига вақтинчалик бормасликка чақиради”, дейилади хабарда.
Вазирлик Ўзбекистоннинг Нью-Деҳли шаҳридаги элчихонаси телефон рақамларини эслатиб ўтган: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023