Тите истеъфога чиқишини эълон қилди

Спорт

image

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди. Унинг ўйиндан кейинги матбуот анжуманидаги сўзларидан “Relevo” нашри Twitter’да иқтибос келтирган.

“Айтганимдек, менинг даврим тугади. Буни бир ярим йил олдин айтгандим. Мен бир сўзли одамман”, дейди мутахассис.

Маълумот ўрнида, 61 ёшли мутахассис Бразилия терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа 2019 йилда Америка кубогида ғолиб чиқди ва икки марта Жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқди, 2018 йилда Белгияга, 2022 йилда Хорватияга мағлуб бўлди.

9 декабрь куни Бразилия терма жамоаси чорак финал учрашувида Хорватияга имкониятни бой берди. Учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди. Қўшимча бўлимларда жамоалар биттадан гол урди. Натижада учрашув пеналтилар сериясида 2:4 ҳисобида якунланди.

Аввалроқ 8 декабрь куни футбол бўйича Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике терма жамоа ЖЧ-2022 1/8 финал босқичидан чиқиб кетганидан сўнг ўз лавозимини тарк этгани хабар қилинганди. У билан бирга бутун мураббийлар штаби жамоани тарк этди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг