Титанлар жанги: Apple Facebook дастурини ўчириб юбориш билан таҳдид қилди

Технология

image

Apple Facebook дастурини App Store’дан олиб ташлаш билан таҳдид қилди. Бунга ушбу ижтимоий тармоқда одам савдоси ҳақидаги хабарлар тарқалгани сабаб бўлган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси ёзмоқда.

Қайд этилишича, ушбу можаронинг илдизи ББC нашрининг 2019 йилги журналистик суриштирувига бориб тақалади. Аниқланишича, одам савдогарлари Facebook орқали уй ишчиларини сотган. 

WSJ газетасининг хабар беришича, ижтимоий тармоқ маъмурияти вазиятдан хабардор бўлган. Тармоққа жойланган баъзи эълонлар ўчирилган бўлса-да, Facebook ушбу муаммога қарши курашиш йўлида ҳеч қандай дадил ҳаракатлар амалга оширмаган. 

WSJ газетасида Facebook ижтимоий тармоғидаги эълонга алданиб қолган 28 ёшли кениялик Патрисия Кимани ҳақида ҳикоя келтирилган. 

Facebook Employees Flag Drug Cartels and Human Traffickers. The Company's  Response Is Weak, Documents Show. - WSJ

Қиз Facebook’да бепул авиабилет ва виза ваъда қилинган “бўш иш жойи” ҳақида эълон кўриб қолади. Эълон бўйича унга Ар-Риёдда фаррошлик ва ойига 300 доллар маош ваъда қилинган. Кениянинг пойтахти Найроби аэропортида ишга ёлловчи агент Киманига шартнома тузишни таклиф қилган. Бироқ, қиз унинг шартларига рози бўлишни истамаган. Чунки, шартномага кўра, унинг маоши паст эди, шартномани фақат иш берувчи бекор қилиши мумкин эди (агар ходим шартномани бузса, визасидан айриларди). 

Қиз шартнома тузишдан дастлаб бош тортган. Бироқ, Киманидан агентликка “компенсация” тўлаш талаб қилинган. Шунда қиз юқоридаги шартномага рози бўлиб, Саудия Арабистонига учиб кетишга мажбур бўлган. 

Ар-Риёдга келган муҳожир қиз жуда қийин аҳволга тушиб қолиб, агентликка кетмоқчилигини айтади. Бироқ агентлик бунинг учун 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Қизнинг эса бундай пули йўқ эди ва у Facebook устидан шикоят қилган. Натижада, у Халқаро миграция ташкилоти ёрдамида ўз ватанига қайтишга муваффақ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг