“Титаник” кемаси ҳалокатига қизиққанлар учун яхши имконият пайдо бўлмоқда
Бу қизиқ
−
07 Ноябрь 2020
17206Американинг OceanGate Expeditions компанияси 2021 йилда Атлантика океанининг тубига экскурсиялар уюштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар берган.
Маълумотга кўра, экскурсия давомида сайёҳлар ҳалокатга учраган "Титаник" кемасининг қолдиқларини кўриши мумкин бўлади.
Экскурсиялар май ойидан сентябрь ойигача ташкил этилиши маълум қилинган. Унда сайёҳлар тахминан тўрт минг метргача чуқурликка шўнғий олишлари ва лайнерга яқиндан қарашлари, шунингдек, батискафни бошқаришга ҳаракат қилишлари мумкин бўлади.
Компаниянинг таъкидлашича, чуқурликка шўнғиш олти соатдан саккиз соатгача давом этади. Бу вақт оралиғида сайёҳларга 50-60 нафар олимлардан иборат гуруҳ ҳамроҳлик қилади.
Экскурсия Канаданинг Ньюфаундленд оролидан бошланади. У ерда сайёҳлар кемага ўтириб, Титаник чўкиб кетадиган жойга боришади.
Битта экскурсияга учтагача одам аъзо бўлиши мумкин.
Саёҳат жуда қиммат бўлиши кутилмоқда. Океан тубига бормоқчи бўлган сайёҳлар 125 минг доллар тўлаши керак бўлади.
Маълумот учун, ҳозирда энг қиммат экскурсия Эверест чўққисига чиқиш. Тажрибали инструктор билан Эверест чўққисига кўтарилиш 45 минг доллар талаб қилади.
LiveБарчаси