“Чўкмас кема”нинг фожиасига 108 йил тўлди
Бу қизиқ
−
15 Апрель 2020
14208Титаник фожиаси 20 асрнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири сифатида тарихга муҳрланган. Унинг чўкиши ҳақида турли гипотеза ва фаразлар фожиадан ҳам машҳур. У ҳақда фильмлар, китоблар ва мақолалар ёзилган.
Титаник кемасининг қурилиши 1909 йил 31 март куни бошланган. 1911 йилнинг 31 май куни битказилган. 1912 йил 10 апрель куни Титаник илк ва сўнгги саёҳатини бошлаган.
Кеманинг бош лойиҳачиси Томас Эндрюс энг даҳшатли ҳалокат юз берса ҳам Титаник уч кеча-кундуз чўкмасдан, сув юзида туриши мумкинлиги ҳақида одамларни ишонтирган эди. Афсуски бу сўзлар нотўғри эканлигига у 1912 йилнинг 15 апрель тунида амин бўлди.
Қуйида сизга камдан кам ёзилган фактларни тақдим этамиз.
Кемада 14 нафар жуфтлик ўз асал ойини ўтказаётган бўлган.
Титаникнинг тўртта буғ турубинасидан фақат учтаси ишлаган. Қўшимча биттаси кемани янада кўримли қилиш учун қурилган.
Қутқарув қайиқлари 64 кишилик бўлган. Чўкиш вақтида аксарият қайиқларнинг деярли ярими бўш кетган. Биринчи қутқарув қайиғида 28 киши кетган халос.
Кеманинг кузатув минорасидаги ходим ўша кеча ўз биноклини унутган бўлган. Титаникнинг чўкиш сабабларидан бири қилиб айни омил кўрсатилади.
Титаник фожиасида омон қолган энг ёш одам 2009 йилда вафот этган. Дин Миллвин Титаникда бўлганида икки ойлик эди.
Фильмдаги мусиқачилар билан боғлиқ саҳна реал ҳаётда ҳам содир бўлган. Улар йўловчиларни хотиржамлигини сақлаш учун охиригача мусиқа чалиб туришган.
Титаник қолдиқлари 2030 йилга бориб йўқ бўлади. Чунки уни "Halomonas titanicae" деб номланган занг билан озиқланадиган бактериялар қоплаб олган.
Титаникнинг илк ва сўнгги сафарига 100 мингдан ортиқ киши кузатган. Портда одам кўплигидан жароҳатланганлар бўлгани ҳақида маълумотлар бор.
Титаник кемасининг нусхаси қурилиши мумкин. 2012 йилда австралиялик миллионер Клив Палмер ушбу лойиҳани бошлашини эълон қилган. Унинг таъкидлашича, кемани қуришда ҳақиқий Титаникнинг қолдиқларидан ҳам фойдаланилади.
Титаник чўкишида омон қолган аёл кейинчалик бошқа кемада ҳам ҳалокатга учраб тирик қолган. Ҳамшира Виолет Жессоп Титаник фожиасидан тўрт йил ўтгач, 1916 йилда бошқа кемада ҳалокатга учраган. Иккинчи ҳалокатда у бошидан жароҳат олган.
Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Чунки саёҳатчиларнинг кўпи рўйхатдан ўтишда ўз исмидан фойдаланмаган.
Кема ҳаракатланиши учун ҳар куни 800 тоннадан ортиқ кўмир ёқилган.
Кема қурилишига 7,5 миллион доллар сарфланган. Жеймс Камероннинг 1997 йилдаги филми учун 200 миллион доллар ишлатилган.
LiveБарчаси