“Титаник”, “Аватар” фильмлари продюсери навбатдаги фильмини Ўзбекистонда суратга олади
Маданият-санъат
−
03 Июнь 2019
10271Америкалик машҳур продюсер Лоуренс Алан Касанофф Ўзбекистон миллий кинокомиссияси аъзолари ҳамроҳлигида Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларини ўзининг навбатдаги фильми учун локациялар танлаш мақсадида кўздан кечирди.
Йўлга қўйилаётган ҳамкорлик натижасида Ўзбекистонда Голливуд блокбастеренинг бир қисмини суратга олиш ишлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, Миллий кинокомиссияси америкалик киноижодкорларнинг Ўзбекистонда мазкур фильмни тасвирга олишини ташкил қилиш ва АҚШдан келган киноижодкорларга тасвирга олиш жараёни давомида тўлиқ кўмак кўрсатиш масаласида келишиб олинди.
Маълумот учун, Лоуренс Касанофф “Mortal Combat” франшизаси асосчиси, “Терминатор”, “Лего-юлдузлар жанги” каби фильмлар продюсери ҳисобланиб, “Terminator 2: Judgment Day” (Терминатор 2: Қиёмат куни) картинаси учун Оскар мукофотига сазовор бўлган. У Арнольд Шварценеггер бош қаҳрамон ролини ижро этган ва Джеймс Кемерон режиссёрлик қилган “True Lies” (Чин ёлғонлар) фильмида ижрочи продюсер вазифасини бажарган.
Лоуренс Касанофф 1990 йил кинорежиссер Джеймс Кемерон билан биргаликда “Lightstorm Entertainment” кинокомпаниясига асос солган. Ушбу кинокомпания шу кунгача “Титаник”, “Аватар” сингари фильмлар продюсерлиги билан шуғулланган. Лоуренс 200 дан ортиқ фильмлар яратилишда иштирок этиб, кинобизнесда миллиард доллардан ортиқ маблағ тўплаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь