Тишлар саломатлигида нималарга эътибор бериш керак?
Саломатлик
−
27 Ноябрь 2021
8162Тишларни даволашда пулни тежаш учун уларни юмшоқ чўтка билан ювиш керак. Бу ҳақда стоматолог-ортопед Дмитрий Дедков маълумот берди.
Тиш шифокорининг фикрига кўра, келажакда тиш даволаш харажатларини камайтириш учун шахсий гигиенанинг бир нечта қоидаларига риоя қилиш керак.
Дедков тишларни кунига икки марта юмшоқ чўтка ёрдамида ювиш кераклигини таъкидлаган.
“Ирригатор ва тиш ипидан фойдаланишни унутманг”, деган у.
Тиш шифокори, шунингдек ақл тишларини олдириб ташлашни тавсия қилган. Бундан ташқари, у тиш ва милклар ҳолатини ўз вақтида мониторинг қилиш зарурлигини эслатган.
“Айниқса оғиз бўшлиғи муаммоларига мойил бўлган одамлар буни бажариши керак.
Гигиенистга ташриф буюринг! У сизни тиш ҳолатидан хабардор қилади ва шахсий гигиена қоидаларини тўғри бажаришга ўргатади. Агар фарзандларингиз бўлса, уларни ҳам имкон қадар назорат қилинг”, деб таъкидлаган мутахассис.
Дедковнинг сўзларига кўра, стоматологлар ота-оналарга фарзандлари 8-10 ёшга тўлгунга қадар уларнинг тишларни тозалаш жараёнини кузатишни тавсия қилади.
LiveБарчаси