“Тишлаб бўлса ҳам ғалаба қозонинг”. Баҳодир Жалолов футболчиларга финалда омад тилади (видео)
Спорт
−
17 Март 2023
11713Эртага, 18 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида U-20 Осиё чемпионатининг финал ўйини бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳсда мезбон – Ўзбекистон жамоаси ироқлик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев ва Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов интернет орқали футболчиларни финал билан табриклаб, уларга Ироққа қарши ўйинда омад тилашди.
“Футболчи аскарлар Ироққа қарши ўйинда сизларга омад тилайман. Фақат ўзингизга ишонинг. Темпни туширманг” дейди Тўлқин Қиличев.
Баҳодир Жалолов ҳам ёш футболчиларимизга ўз маслаҳатларини бериб ўтди.
“Тишлаб бўлса ҳам ғалаба қозонинг. Финалда омад!”, дейди Жалолов.
Эслатиб ўтамиз, U-20 Осиё чемпионатининг чорак финалида мезбонлар Австралия вакилларини пеналтилар сериясида мағлуб этиб, шу йили Индонезияда бўладиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Ярим финалда Ўзбекистон U-20 футбол лотореяларида Жанубий Корея вакилларидан устун келди.
LiveБарчаси