Тишим — соғлом бўлсин десангиз...

Саломатлик

image

Олимларнинг айтишича, тишларимизнинг саломатлиги барча аъзоларимиз фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Носоғлом тишлар эса оғриқ берибгина қолмай, ошқозон, ичак ва бошқа тана аъзоларимизга салбий таъсир кўрсатар экан. Шунинг учун, болаликдан тишларимизнинг соғлом бўлишига алоҳида эътибор билан қараш керак.

Тиш билан боғлиқ муаммолар камида олти ойда ривожланади. Шу боис бир йилда икки марта стоматологга бориш жоиз. Газли ичимликлар, янги сиқилган шарбатлар тиш учун зарарли. Уларда эмални емирувчи мева кислотаси концентрацияланган кўринишда бўлади. Карамел, ирис ва обаки эса оғизда узоқ вақт туриб, патоген макрофлоралар кўпайиши учун қулай шароит юзага келтиради. Шоколад таркибидаги какао бактериялар кўпайишининг олдини олиши туфайли тишлар учун хавфсизроқдир.

Тишлар мустаҳкам бўлиши учун организмга кальций ва фтор зарур. Кальций эса D витамини ёрдамида ўзлаштирилади. Овқатланиш рационингизга D витамини манбалари — бузоқ гўшти, парранда гўшти, тухум, сарёғ, денгиз балиғи; кальций манбалари — қатиқ, пишлоқ, исмалоқ, брокколи; фтор манбалари — қора чой, қора нон, балиқни киритинг.

Тиш билан ёнғоқ чақиш, бутилка қопқоғини очиш, ип узиш асло мумкин эмас. Бундан ташқари, тишларни қаттиқ сиқиш ва айниқса, ғичирлатиш одати ҳам зарарлидир.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг