Тинч океанидан 5000 га яқин номаълум мавжудотлар топилди (фото)
Бу қизиқ
−
27 Май 2023
15028Олимлар Тинч океанидаги Кларион-Клиппертон зонаси деб номланган ҳудудни ўрганиш чоғида 5 мингга яқин янги ҳайвон турларини аниқлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Бу ғалати ва ажойиб мавжудотлар орасида қуртлар, маржонлар ва голотуриялар (денгиз бодринги) мавжуд. Тадқиқот давомида топилган жонзотларнинг 90 фоизи олимлар учун мутлақо янги эди.
Олимлар бу жонзотларнинг рўйхатини биринчи марта туздилар. Бироқ ушбу зонада маҳаллий ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган металлар, жумладан, қазиб олишни бошлаш режалаштирилмоқда.
Олимлар Тинч океанининг тубига масофадан бошқариладиган транспорт воситаларини юборган, натижада ушбу қизиқарли турлар топилган.
Булар денгиз анемони (умуртқасиз йиртқичлар) ҳисобланади. Аммо олимларнинг фикрича, янги кашфиётлар ҳали ҳам уларни кутмоқда. Тадқиқотчилар баъзи мавжудотларнинг фотосуратларини эълон қилган.
LiveБарчаси