Тимур Бекмамбетов Россиядаги киностудиясини сотди
Маданият-санъат
−
22 Декабрь 2022
6076Россиялик режиссёр Тимур Бекмамбетов ўзининг “Bazelevs” киностудиясининг Россиядаги қисмини унинг бош продюсери Лала Рустамова ва тижорат директори Тимур Асадовга сотди. Бу ҳақда Рустамова РБКга берган интервьюсида маълум қилган.
Бекмамбетовнинг вакили ҳам келишувни тасдиқлаган. Рустамованинг сўзларига кўра, битим “тижорат характерига эга бўлиб, бозор шартлари асосида якунланган”.
“Ушбу битим 2022 йилдаги барча даромадимиздан тушган пуллар эвазига тузилди. Булар биринчи навбатда, “Ёлок 9” ва бошқа фильмлар прокатидан тушган тўловлар, VOD платформаларида (онлайн кинотеатрлар, стриминг ва бошқа интернет платформалари) контентга бўлган ҳуқуқларни сотиш ва телевидение ҳуқуқларидан олинган даромад”, дейди компаниянинг янги раҳбари Рустамова.
Лекин у шартноманинг аниқ миқдорини айтмаган.
Қайд этилишича, битим фақат рус тилидаги контентга бўлган ҳуқуқларни сақлаб қоладиган Россия юридик шахси “Базелевс” МЧЖга тегишли.
Маълумот ўрнида, Тимур Бекмамбетов 1994 йилда “Bazelevs” компаниясига асос солган. 2004 йилда кинокомпания Сергей Лукяненконинг “Тунги кузатув” романи асосида фильм суратга олди. У йилнинг энг кўп даромад келтирган фильмига айланди ва кассада 26 миллион доллар йиғди.
2006 йилдан бери “Bazelevs”нинг Лос-Анжелесда ҳам ваколатхонаси бор, у алоҳида компания ҳисобланади. Унинг иштирокида Голливуднинг "Изланган", "Президент Линкольн: Вампир овчиси" ва "Хардкор" каби фильмлари чиқарилди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси