Тимсоҳларга тўла дарё Олимпиадага мезбонлик қилади

Спорт

image

2032 йилги Олимпиада ўйинларида эшкак эшиш мусобақалари тимсоҳлар яшайдиган Фицрой дарёсида ўтказилади. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Халқаро Олимпия қўмитаси мазкур ҳудудни мусобақалар ўтказиладиган жой сифатида тасдиқлаган.

Аввалроқ, 2032 йилги Брисбен Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари учун спорт иншоотларини модернизация қилиш ва қуришга масъул Австралиянинг Ўйинлар мустақил инфраструктураси ва мувофиқлаштириш бошқармаси (GIICA) Фицрой дарёсини каноэ ва байдарка мусобақаларини ўтказиш учун яроқли деб топган.

GIICA мутахассислари дарёдаги барча зарур параметрларни текшириб, улар халқаро федерация талабларига жавоб беришини маълум қилган. Квинсленд бош вазири Дэвид Криссафулли ҳам минтақавий ҳокимият тимсоҳлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган хавфларни бартараф этишини билдирган.

Австралия Олимпия эшкак эшиш жамоаси аъзолари сўнгги йилларда Фицрой дарёсида машғулотлар ўтказиб келган. Шунингдек, дарёда мунтазам равишда университетлар ўртасидаги мусобақалар ҳам ташкил этилади.

2032 йилги Олимпиада ўйинлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақаларнинг айрим турларини шаҳардан ташқарида, жумладан, минтақавий марказларда ўтказиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Фицрой дарёси ўзининг табиий гўзаллиги билан бирга тимсоҳлар билан тўла ҳудуд сифатида танилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг