Тимати баданининг 70 фоизини қоплаган татуировкалардан воз кечди

Маданият-санъат

image

Рэпер ва продюсер Тимати (Тумир Юнусов) бадани ва қўлларидаги татуировкаларидан воз кечди. У ижтимоий тармоқларга жойлаштирган видео дунёнинг кўплаб мамлакатларида катта қизиқиш билан томоша қилиняпти. Унда татуировкалардан холи Тиматини кўриш мумкин. 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

🤯🔪...

A post shared by Black Star (@timatiofficial) on

“Энди ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Тимати қўли ва баданидаги татуировкаларни қандай яширгани устида бош қотиришади. Унинг ўзи бунга ҳеч қандай изоҳ бермади. Ижтимоий тармоққа жойланган видеода у қўлларида татуировкалари йўқлигига ишора қилади ва жилмаяди”, деб ёзмоқда РИА Новости. 

Instagram’да Тиматининг татуировкаларсиз видеосини 4 миллионга яқин киши томоша қилган. 20 мингга яқин изоҳлар қолдирилган. 

Кўпчилик татуировкани бунчалик йўқ қилиш мумкин эмаслиги ҳақида ёзмоқда. Айримлар бу аёллар пардози учун ишлатиладиган крем ёрдамида яширилганини айтмоқда. Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги унга татуировкаларни қайтармаслигини тавсия қиляпти. 

ОАВдаги хабарларда қайд этилишича, Тиматининг танаси 70 фоизи татуировкалар билан қопланган. У танасидаги 211 та суратнинг ҳисобини билади, холос. Улардан энг “машҳур”лари елкасига туширилган улкан бош суяги ва тож, Тимати ва "Black Star" ёзувлари.


Мақола муаллифи

Теглар

Тимати

Баҳолаганлар

504

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг