Тилла кавлаш пайтида 40-50 кишини тупроқ босиб қолгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Бугун, 17 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида тилла қумини кавлаш пайтида 40-50 кишини қум босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдириб, қуйидагиларни маълум қилди. 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилган ва 40-50 кишининг қум босиб қолганлигига оид маълумот ўз исботини топмаган. 

Бироқ, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Навоий вилоятида қум босиб қолиши оқибатида ўлим юз бериш ҳолати содир бўлган. Соат тахминан 22:00 да Конимех туманида жойлашган Лолазор номли чўл ҳудудида бир гуруҳ фуқаро тупроқ таркибидан тилла қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган ва кутилмаганда қум остида қолган. Оқибатда 4 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган. 

Хабарга кўра, суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

939

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг