TikTok Европада жаримага тортилиши мумкин

Олам

image

Европа Комиссияси TikTok’нинг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузганини аниқлади. Бу ҳақда бугун, 6 февраль куни Европа Коммисияси расмий баёнот берди.

Комиссия текшируви Брюсселда олиб борилган бўлиб, асосий эътибор платформанинг фойдаланувчиларни узоқ вақт ушлаб турадиган жалб қилувчи дизайнига қаратилган.

Унга кўра, TikTok чексиз скролл, автоматик ижро, пуш-билдиришномалар ва шахсийлаштирилган тавсия тизими каби хусусиятлар орқали фойдаланувчиларга, жумладан, вояга етмаганларга зарар етказиши мумкинлигини эътибордан четда қолдирган. Илмий тадқиқотлар бу каби механизмлар одамларни мажбурий равишда контент томоша қилишга ундаши ва ўзини назорат қилиш қобилиятини пасайтиришини кўрсатади.

Шунингдек, TikTok ўз баҳосида муҳим кўрсаткичларни, хусусан, вояга етмаганларнинг кечаси иловада ўтказадиган вақти, иловани очиш частотаси каби мажбурий фойдаланиш белгиларини назоратсиз қолдирган.

Комиссия TikTok’нинг асосий дизайнини ўзгартириш зарур деб ҳисоблайди. Масалан, чексиз скролл функциясини маълум вақтдан кейин тўхтатиш, фойдаланувчиларга экран танаффусларини эслатиб туриш ва тавсия тизимини қайта мослаштириш таклиф қилинмоқда.

Агар Комиссия якуний қарорида бу хулосаларни тасдиқласа, TikTok’га жаҳон бўйича йиллик даромадининг 6 фоизигача жарима солиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ TikTok АҚШда илованинг ишлашини давом эттиришга имкон берадиган Joint Venture LLC қўшма корхонасини ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.

Фарангиз Суннатова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа TikTok Брюссел

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг