Тихановская ўзини “беларусь халқи сайлаган ягона лидер” деб эълон қилди

Олам

image

Бугун, 23 сентябрь куни Беларусда Александр Лукашенконинг инаугурация маросими ўтказилди. Энди у расман олтинчи президентлик муддатида иш бошлади. Бунинг ортидан прездентлик учун собиқ номзод Светлана Тихановская Лукашенконинг ваколат муддати тугаганини эълон қилди ва ўзини мамлакатнинг ягона етакчиси деб эълон қилди.

“Ўзини қонуний деб эълон қилишга уриниш, аввалга президентлик муддати тугаганини билдиради. Хал унга (Лукашенкога) янги мандат бермади. Бу дегани унинг кучишлатар тузилмаларга берган буйруқлари ноқонуний ва ижро этиш мажбурий эмас. Мен, Светлана Тихановская беларуст халқи сайлаган ягона етакчиман”, деган у ўз мурожаатида.

У янги сайловлар ўткзиш ниятини такрорлаб, демократия ғалаба қозонгач Европа давлатлари республикага ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Тихановскаянинг сафдоши Мувофиқлаштириш кенгаши президиуми аъзоси Ольга Ковалькова инаугурация маросимини “цирк”ка, Лукашенкони “собиқ Президент”га тенглаштирди.

“Бугун биз собиқ Президентимиз ва қўл остидагилари иширокидаги навбатдаги циркни томоша қилдик”, деб ёзган у ўзининг Facebook саҳифасида.

Маълумот учун, бугун Минскдаги Мустақиллик саройижа Лукашенконинг инаугурация маросими ўтказилди. Унда юзлаб одам иштирок этди. Илк бу тадбир ҳақида аввалдан эълон қилинмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Светлана Тихановская

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made