Тихановская Американинг Жон Маккейн мукофотига сазовор бўлди

Олам

image

Кеча, 13 октябрь куни Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Американинг нодавлат Халқаро Республика институтининг Жон Маккейн мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Мукофотни топшириш маросими онлайн форматда ўтказилган.

Тадбир давомида сўзга чиққан Тихановская ўз нутқида Беларусдаги зўравонликларни тўхтатишга чақирган. 

Халқаро Республика институти - нотижорат ташкилот бўлиб, унинг мақсади айрим мамлакатларга демократияни ўрнатишда ёрдам беришдир. Унинг директори 2018 йили вафот этган республикачи сенатор Жон Маккейн бўлган. 

Маълумот ўрнида, Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган 9 августдан бери намойишлар бўлиб ўтяпти. Намойишчилар сайлов натижасидан норози бўлиб, намойишлар уюштиряпти. Улар сайловни қайта ўтказишни талаб қиляпти. Беларусь Президенти эса қайта сайлов ўтказиш учун Конституцияга ўзгартириш киритиш кераклигини айтяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

тихановская беларусь маккейн

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг