Тиббий ёрдамга муҳтож беморнинг қандай ҳуқуқлари бор?

Жамият

image

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда, унинг қандай ҳуқуқлари кафолатлангани ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, бемор тиббий ёрдамга муҳтож вақтида қуйидаги ҳуқуқларга эга ҳисобланади:

•    шифокорни ва шифохонани танлаш;
•    санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;
•    ўз илтимосига кўра бошқа мутахассислардан маслаҳатлар олиш; 
•    тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши;
•    тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳуқуқий ахборот

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг