Тиббий таълим тизимида махсус курслар жорий этилади
Жамият
−
18 Март 2022
3783Тиббий таълим тизимига “Тиббиёт ходимлари маънавияти”, “Шифокор маданияти” каби махсус курслар жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ходимлари билан мулоқот чоғида тиббиёт ходимларининг маънавияти, ахлоқ-одоби масаласига тўхталиб, айтиб ўтди.
“Албатта, соҳа мутахассислари ўз касбини чуқур билиши шарт. Лекин, ҳар томонлама етук шифокор бўлиш учун бунинг ўзи етарли эмас. Шунинг учун, тиббий таълим тизимига “Тиббиёт ходимлари маънавияти”, “Шифокор маданияти” каби махсус курсларни жорий этиш лозим.
Фурсатдан фойдаланиб, ижодкор зиёлиларимиз эътиборини бир масалага қаратишни истардим. Биз пандемия шароитида шифокорларимизнинг ўз касбига, муқаддас қасамёдига садоқати ва фидойилигига такрор ва такрор гувоҳ бўлмоқдамиз. Бунинг учун, уларга барчамиз ва халқимиз номидан яна бир бор раҳмат айтамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Шундан сўнг, давлат раҳбари эл-юрт орасида ҳурмат қозонган, чинакам матонат ва жасорат соҳиби бўлган шифокорлар образи тараннум этилган бадиий асарлар етарлича яратилмаётганини таъкидлади.
“Жонкуяр тиббиёт ходимларининг машаққатли ва шарафли фаолияти тасвирланган бадиий, саҳна ва кино асарлари, сериалларни кўпайтириш зарур деб ўйлайман”, деган Мирзиёев.
LiveБарчаси