Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига раҳбарлар тайинланди
Жамият
−
14 Апрель 2021
2389Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг раҳбарлари тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Huquqiy axborot” канали хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан:
- Алишер Казакович Инаков Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори этиб;
- Баҳодир Каримович Каримов Агентлик директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб;
- Ғайрат Хабибуллевич Исроилов Агентлик директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
LiveБарчаси