Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарлари ишдан бўшатилди
Жамият
−
15 Март 2023
4743Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори ҳамда унинг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Янги Ўзбекистон” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 14 март куни Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарларини лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор чиқарган.
Унга кўра:
- Алишер Қозоқивич Инақов Тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан;
- Баҳодир Каримович Каримов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Ғайрат Ҳабибуллаевич Исраилов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори Шоҳруҳ Ҳамидович Раҳимов ўз лавозимидан озод қилинган эди.
LiveБарчаси