“The New York Times” нашри OpenAI ва Microsoft'ни судга берди
Технология
−
28 Декабрь 2023
4061“The New York Times” Нью-Йорк округ судига Microsoft ва OpenAI'га қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда нашрнинг ўзи маълум қилди.
Газета ChatGPT чат-ботини ишлаб чиқиш ортида турган компанияларни муаллифлик ҳуқуқини бузиш ва журналистик материаллардан ноқонуний фойдаланишда айблаган.
Газета ўз даъвосида ChatGPT ва Bing Chat тил моделлари миллионлаб “The New York Times” янгиликлари, текширувлари, фикр-мулоҳазалари, шарҳлар ва бошқа материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланиш орқали яратилганини билдирган.
Шу билан бирга, нашриётнинг ўзи ўз материалларидан чатботларни ўқитиш учун фойдаланишга рухсат бермаган ва Microsoft ва OpenAI бунинг учун ҳеч нарса тўламаган.
Энди газета компаниялардан товон пули талаб қилмоқда. Керакли тўловларнинг аниқ миқдори шикоятда кўрсатилмаган.
Унда айтилишича, айбланувчилар “The New York Times”нинг ноёб қимматли асарларидан ноқонуний нусха кўчириш ва фойдаланиш билан боғлиқ қонуний ва ҳақиқий зарар миқдорида миллиардлаб доллар учун жавобгар бўлиши керак.
“The New York Times” чат-ботлар яратувчиларни судга берган биринчи йирик Америка медиа компаниясидир.
OpenAI матбуот котиби Линдси Хелднинг айтишича, компания нашр билан суҳбатда конструктив равишда олдинга силжиган ва суд жараёнидан ҳайратда ва ҳафсаласи пир бўлган.
Microsoft бу иш юзасидан изоҳ беришдан бош тортмоқда.
LiveБарчаси